
Россия чемпионатининг 8-турида "Ростов" клуби сафарда "Локомотив" жамоасини мағлуб этди (1:2).
Ушбу баҳсда ватандошимиз Элдор Шомуродов 41 ва 58-дақиқаларда ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди.
24 ёшли футболчимиз Россия чемпионатининг жорий мавсумидаги 8та ўйинда 6 та гол уриб "Крилья Советов" ҳужумчиси Александр Соболевни тўпурарлар пойгасида ортда қолдирди.