Шомуродовнинг дубли “Ростов”га ғалаба келтирди

Россия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Ростов” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Москвада бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 41-дақиқасида Элдор Шомуродов бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб, ҳисобни очди. 58-дақиқада Элдор ўнг қанотдан узатилган тўпни эгаллаб олди ва рақиб дарвозабони оёқлари орасидан ўтказиб иккинчи голини урди.

81-дақиқада Антон Миранчук ҳисобни қисқартиришга эришди. Ўйин якунланиши арафасида мезбонлар босимни оширишди, бироқ қолган вақтда дарвозалар дахлсиз қолди ва “Ростов” навбатдаги уч очкони қўлга киритган ҳолда турнир жадвалида пешқадамга айланди.

Шунингдек, Шомуродов ҳам голлари сонини еттита етказиб олган ҳолда тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

РПЛ, 8-тур

Локомотив – Ростов 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 41 Шомуродов, 0:2 – 58 Шомуродов, 1:2 – 81 Миранчук.

Локомотив – Гильерме, Рыбус, Чорлука, Хеведес, Игнатьев, Баринов, Крыховяк, Миранчук (Жоау Мариу, 30), Миранчук, Жемалетдинов (Джорджевич, 60), Смолов.

Ростов – Бабурин, Чернов, Сигурдссон, Козлов, Чистяков, Еременко, Норманн, Саплинов (Логашов, 67), Ионов (Зуев, 87), Попов (Байрамян, 60), Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: Норманн (26), Еременко (39), Рыбус (64), Логашов (88), Игнатьев (90).

Ўқилган: 2346
Россия чемпионати Ростов Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича