"Реал" клуби "Спортинг" етакчисини харид қилади, бироқ...

Лиссабоннинг "Спортинг" клуби сардори Бруну Фернандеш Мадриднинг "Реал" жамоасига қўшилишга розилик берди.

Португалия чемпионатининг ўтган мавсум кашфиётига айланган футболчи учун "Қироллик клуби" раҳбарияти 70 миллион евро тўлайди. Бироқ, бу трансфер келаси йили амалга оширилади. Бруну Фернандеш жорий мавсумни "Спортинг" клуби таркибида якунлаб қўяди.

Эслатиб ўтамиз, Манчестер шаҳри жамоалари ҳам футболчига жиддий қизиқиш билдиргандилар.

Ўқилган: 1966
Реал Мадрид Спортинг Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича