"Арсенал" - "Тоттенхэм", "Ювентус" - "Наполи": Дам олиш кунлари ўтадиган муҳим ўйинлар анонси

Шанба ва якшанба кунлари Европа миллий биринчиликлари навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Айниқса, кучли бешлик чемпионатларида бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Эътиборингизга, мазкур ҳафтада бўлиб ўтиши кутилаётган бир нечта қизиқарли ўйинлар анонси билан таништириб ўтамиз.

Англия

1 сентябрь. 20:30. "Арсенал" - "Тоттенхэм"

Ушбу ҳафтада Англия Премьер-лигасининг ашаддий ишқибозларини Лондон дербиси кутмоқда. "Арсенал" ўз майдонида "Тоттенхэм" билан куч синашади. Ҳар доим, ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс қизиқарли тарзда ўтказилган. Унаи Эмери бошчилигидаги "тўпчилар" мавсум стартини яхши бошлаган эди. Икки турдаги ғалабадан сўнг, 3-турга келиб "Ливерпуль"га ютқазди. Ўз навбатида "тақачилар" ҳам стартни яхши бошлади. "Манчестер Сити"дан очко тортиб олинди. Афсуски, "Ньюкасл"га уйда ютқазиб қўйди. Бироқ Почеттино Лондон дербиси мақомидаги учрашувларга жамоасини қай тариқа тайёрлай олишни биладиган мутахассислар тоирасига киради. Хуллас, яшканба оқшомида икки гранд ўртасида ҳақиқий жанг бўлиши кутилмоқда.

Испания

2 сентябрь. 00:00. "Вильярреал" - "Реал Мадрид"

Ла Лигада ҳам ушбу ҳафтада 3-тур ўйинлари старт олади. Мадриднинг "Реал" жамоаси мазкур тур доирасида меҳмонда "Вильярреал" клубига қарши майдонга тушади. Зинеддин Зиданда ҳозирги кунда жароҳат олган футболчилари сони ортиб бормоқда. Ўтган турда жамоа ўз майдонида "Валяьдолид"нинг қаршилигини енга олмаганди. "Вильярреал" эса ортда қолган икки турдан сўнг бир дуранг ва шунча мағлубият аламини тортиб кўришди. Бу клуб мавсумдаги дастлабки ғалабасини "Реал"га қарши ўйинда нишонлашни режалаштираётганлиги бежиз эмас. Умуман олганда, бу жамоалар ўртасида кечадиган ўйинларда "Реал"нинг қийинчиликларга дуч келади. Қолаверса, Зидан якшанба кунги ўйинда бир нечта етакчи футболчиларининг хизматидан фойдалана олмайди. Юқоридаги айтиб ўтилганидек, жароҳатлар Зиданинг асосий душманига айланмоқда.

Италия

31 август. 23:45. "Ювентус" - Наполи"

Туринда мавсумнинг муҳим ўйинларидан бири бўлиб ўтади. Скуедетто учун курашаётган "Наполи" азалий рақиби "Ювентус"га қарши майдонга тушади. Қолаверса, Маурицио Сарри ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйин ўтказади. Хабарингиз бор, "Ювентус"  мавсумдаги дастлабки ўйинда "Парма"ни қийинчилик билан мағлубиятга учрата олди. "Наполи" ҳам ўта оғир ўйинда иштирок этди. Хуллас, қизиқарли кечадиган ўйинда "Юве"нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

1 сентябрь. "Лацио" - "Рома"

Рим дербиси ҳам доимо қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечган. Афсуски, "Рома"  мавсумнинг дастлабки ўйинидаёқ очко йўқотди. Ўз майдонида кечган ўйинда Фонсека шогирдлари дуранг натижа қайд этди. "Лацио" эса ўртамиёна жамоа сифатида гавланмоқда. Бироқ "Рома"га қарши кечадиган ўйинларда улар ҳақиқий шерга айланишади. Мутахассиисларнинг фикрича, бу ўйинда дуранг натижа қайд этилиши кутилмоқда. 

Россия

"Спартак" Москва - "Зенит"

Россия Премьер-лигасининг 8-турининг марказий учрашуви Москва шаҳрида бўлиб ўтади. "Спартак" ўз майдонида "Зенит" клубини қабул қилади. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинлар доимо қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечган. Питерликлар ҳам ҳозирда турнир жадвалида "Спартак" билан бир хил очко тўплаган ҳолда қўшхукмронликни давом эттирмоқда. Кўпчилик фикрича, бу ўйинда устунлик "Спартак" томонида бўлади дейилмоқда. Буни "Халқ" жамоаси қанчалик уддалай олишини кузатамиз.

Англия чемпионати Европа футболи Испания чемпионати Италия чемпионати Россия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Германия ўртоқлик учрашувида Сербия билан дуранг ўйнади
06:50
Расман! Алексис Санчес “Интер”га ўтди
10:39
Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин бошлади
04:44
Роналду Саррининг номзодини маъқуллади ва у билан ишлашга қизиқмоқда
06:32