Пеп Гвардиола: ЕЧЛ муҳим мусобақа, аммо уни юта олмасам менинг ҳаётим ўзгармайди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижаси ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Қандай бўлса, шундай бўлди. Мен "Шахтер" ўйинларини уларга қарши тўқнаш келишдан олдин кўрмаганман, "Динамо" Загреб ва "Аталанта" ўйинларини кўрмаганман. Аммо "Аталанта" клуби мураббийини биламан ва улар ажойиб мавсум ўтказишди. Лекин ўйинларини томоша қилмаганман, шунинг учун ҳам бу борада ҳеч қандай фикрларим йўқ.

Биз қилишимиз керак бўлган ишни амалга оширишимиз керак, яъни олға юриш. Чемпионлар лигасини ютиш муҳимми? Муҳим, бироқ бу ишни амалга ошира олмасак ўшандай одам бўлиб қолавераман. Тонгда уйғонаман, яхши овқатланаман, яқинларимни севаман, менинг ҳаётим ўзгармайди.

Мен ҳақиқатни тан оламан, ЕЧЛда биз каби кучли жамоалар кўп. Битта хато, битта омадсиз ўйин – сен мусобақани тарк этдинг", - дейди Гвардиола.

Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Хосеп Гвардиола
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Аякс" – "Тоттенхэм": Таркиблар!
22:58
Лукас Моура: “Ливерпуль” билан бўладиган жангга тайёрмиз
20:36
Дрогба: Сульшер “МЮ” билан Ди Меттеонинг “Челси”си қилган ишни такрорлаши мумкин
19:43
Мўъжиза бўлмади. "Барселона" ўзида "Манчестер Юнайтед"ни тор-мор келтирди. Шарҳ, статистика ва видео
01:59