Харри Кейн: "Тоттенхэм" клубининг мақсади – ЕЧЛда ғолиб бўлиш

"Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Харри Кейн Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига ташланган қуръадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз ўтган мавсумда финалга етиб бордик, шунинг учун ҳам бизда ўз кучимизга ишонч бўлиши керак. Бизнинг ўйинимиз Европада энг кучли бўлишга имконимиз борлигини кўрсатиб берди.

Бизнинг мақсад – мусобақада ғалаба қозониш. Ўтган мавсумда қўлга киритилган кумуш медал яна олға қадам ташлашга мажбур қилади. Умид қиламизки, бизнинг қўлимиздан келади.

Ўйлайманки, қуръа яхши бўлди. Биз ушбу мусобақада тўқнаш келмаган рақиблар билан ўйнаймиз. Бу биз учун яхши синов бўлади.

"Бавария" кўриниб турибди Европадаги энг кучли жамоалардан ҳисобланади. Қийин бўлади, бироқ биз ҳар қандай жамоани юта олишимизни сезиб турибмиз", - дейди Кейн.

Гуруҳ босқичида "Тоттенхэм" клуби "Бавария", "Олимпиакос" ва "Црвена Звезда" жамоалари билан куч синашади.

Ўқилган: 644
Европа Чемпионлар лигаси Тоттенхэм Харри Кейн

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича