"Наполи" Льоренте шартнома борасида келишиб олди ва Икардини сотиб олмайди

Ҳужумчи Фернандо Льоренте фаолиятини "Наполи" клубида давом эттиради.

Томонлар икки йиллик шартнома борасида келишиб олди. 34 ёшли футболчининг агенти якуний масалаларни ушбу дам олиш кунлари муҳокама қилиб олади.

Неаполда испаниялик футболчи йилига 2,5 млн евро маош олади. У "Наполи" клубига текинга келмоқда, чунки Фернандо "Тоттенхэм" клуби билан шартномаси якунланганидан кейин эркин агентга айланган эди.

Льорентени сотиб олиш қарорига кўра, "Наполи" клуби "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардининг трансферидан воз кечган.

Ўқилган: 1497
Мауро Икарди Наполи Трансферлар Фернандо Льоренте

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича