"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Италияга қайтмоқчи

"Манчестер Юнайтед"нинг италиялик ҳимоячиси Маттео Дармиан фаолиятини "Парма"да давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, "Парма" жамоаси Дармианни бир мавсумга ижарага олмоқчи.

29 ёшли ҳимоячининг трансфер баҳоси 10 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Ўтган мавсумда Дармиан "қизил иблислар" сафида атига 6та ўйинда иштирок этганди.

 

Ўқилган: 1545
Манчестер Юнайтед Маттео Дармиан Парма Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича