Испания термаси Руминия ва Фарер оролларига қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди

Испания термаси Евро-2020 саралан ўйинлари доирасида Руминия ва Фарер оролларига қарши кечадиган ўйин учун кенгайтирилган таркиби эълон қилди.

“Қизил фурия” 5 сентябрда Руминия билан ўйнаса, 8 сентябрда ўз майдонида Фарер ороллари термасига қарши ўйнайди.

Дарвозабонлар — Давид-де Ҳеа («Манчестер Юнайтед»), Кепа Аррисабалага («Челси»), Пау Лопес («Рома»).

Ҳимоячилар — Дани Карвахаль, Серхио Рамос (иккиси — «Реал»), Марио Эрмосо («Атлетико»), Диего Льоренте («Реал Сосьедад»), Унаи Нуньес («Атлетик»), Хорди Альба («Барселона»), Хосе Луис Гайя («Валенсия»).

Ярим ҳимоячилар — Серхио Бускетс «(Барселона»), Родриго Эрнандес («Манчестер Сити»), Дани Парехо («Валенсия»), Тиаго Алькантара («Бавария»), Фабиньян Руис («Наполи»), Сауль («Атлетико»), Сусо («Милан»), Дани Себальос («Арсенал»), Хесус Навас («Севилья»).

Ҳужумчилар — Микел Ойярсабаль («Реал Сосьедад»), Родриго Морено («Валенсия»), Пако Алькасер («Боруссия» Д), Пабло Сарабия («ПСЖ»).

Евро-2020 саралаши Испания термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Испаниянинг навбатдаги ўйинларга чақирилган футболчилари рўйхати эълон қилинди
05:24
Бельгия – Россия: Таркиблар!
23:46
Лёв Германия терма жамоасининг мағлубиятига изоҳ берди
10:09
Евро-2020 саралаши. Франция дуранг ўйнади, Англияда ғалаба ва бошқа натижалар
06:25