Қиличбозлик бўйича Тошкентда ўтадиган халқаро мусобақалар олдидан матбуот-анжумани ташкил этилди

Маълум қилганимиздек, 5-10 сентябрь кунлари Тошкент қиличбозликнинг рапира ва шпага йўналиши бўйича “Satellite” халқаро турнири ҳамда Марказий Осиё қиличбозлик федерациясининг очиқ чемпионатинга мезбонлик қилади. Бугун ушбу мусобақалар олдидан матбуот-анжумани ташкил этилди. Анжуманда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси мутасаддилари, ташкилий қўмита вакиллари ва ОАВ ходимлари қатнашди.

Халқаро қиличбозлик федерацияси шафелигида ўтадиган мазкур мусобақаларда Россия, Буюк Британия, АҚШ, Италия, Сингапур, Малайзия, Бразилия, Туркия, Грузия, Хитой каби ўнлаб мамлакат вакиллари иштирок этадилар. Анжуман давомида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси ўринбосари Геннадий Пелих мусобақаларнинг аҳамияти хусусида айтиб ўтди.

“Бу мусобақалар Токио Олимпиадасига лицензион очко тақдим этувчи турнирлар сирасига киради. Шу боис ҳам унда қатнашиш истагини билдирган мамлакат вакиллари кўпчиликни ташкил этмоқда. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам асосий таркиб билан иштирок этади ва имкон қадар юқори рейтинг очколарини жамғаришга ҳаракат қилади”, – деди Геннадий Пелих.

Тадбирда ўзбек қиличбозлигининг йилдан йилга ривож топиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бунда терма жамоа таркибида фаолият олиб бораётган хорижлик ва маҳаллий мураббийларнинг меҳнати, селекция ишларига қаратилаётган эътиборнинг аҳамияти катта эканига урғу бериб ўтилди. Шунингдек, анжуман давомида журналистлар мусобақа ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларига етарлича жавоб олишди.

UFF.uz Спорт
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бокудаги мусобақада ёш боксчиларимиз 8 та олтин медалга сазовор бўлишди
10:10
Самарқандда триатлон бўйича Ўзбекистон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтди
11:33
Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясида тезкор йиғилиш ўтказилди
15:08
Велоспортчиларимиздан навбатдаги медаль. Беҳзодбек Раҳимбоев Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори
03:56