ЕЧЛ. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди!

Бугун Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими старт олди.

Қуйида қуръа саватчалари билан танишинг:

Биринчи саватча: «Ливерпуль», «Челси», «Барселона», «Манчестер Сити», «Ювентус», «Бавария», ПСЖ, «Зенит»;

Иккинчи саватча: «Реал», «Атлетико», «Боруссия» Дортмунд, «Наполи», «Шахтёр», «Тоттенҳэм», «Бенфика», «Аякс»;

Учинчи саватча: «Лион», «Байер», «Зальцбург», «Олимпиакос», «Валенсия», «Интер», «Динамо» Загреб, «Брюгге»;

Тўртинчи саватча: «Локомотив», «Генк», «Галатасарай», «Лейпциг», «Славия», «Црвена Звезда», «Аталанта», «Лилль».

Маросим бошланди.

"Манчестер Юнайтед" клуби афсонаси Эрик Кантона УЕФА нинг махсус совринига лойиқ кўрилди.

Хамид Олтинтўп Европа чемпионлар лигасининг бош совринини олиб чиқди ва бу йили бўладиган финал ўйини Истамбул шаҳрида бўлиб ўтиши ҳақида фикр билдириб ўтди.

Қуръа ташлаш маросимида ёрдам берадиган нуфузли меҳмонлар таклиф қилинди. Улар Уэсли Снейдер ва Петер Чех.

Алиссон Беккер ЕЧЛда ўтган мавсумдаги энг яхши дарвозабони деб тан олинди. Унга соврин топширилди.

Қуръа ташлашнинг шартлари тушунтирилмоқда. Ҳар бир гуруҳда битта давлатнинг иккита вакили иштирок этмайди.

Франки де Йонг ЕЧЛда энг яхши ярим ҳимоячи.

Виржил ван Дейк ЕЧЛда энг яхши ҳимоячи.

Лионель Месси ЕЧЛда энг яхши ҳужумчи

Виржил ван Дейк УЕФАнинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси.

Чемпионлар Лигаси, гуруҳ босқичи


А гуруҳи: ПСЖ, Реал, Брюгге, Галатасарой.

В гуруҳи: Бавария, Тоттенхэм, Олимпиакос, Царевна Звезда.

С гуруҳи: Манчестер Сити, Шахтёр, Динамо З, Аталанта.

D гуруҳи: Ювентус, Атлетико М, Байер, Локомотив.

E гуруҳи: Ливерпуль, Наполи, Залцбург, Генк

F гуруҳи: Барселона, Боруссия Д, Интер, Славия.

G гуруҳи: Зенит, Бенфика, Лион, Лейпциг.

H гуруҳи: Челси, Аякс, Валенсия, Лилль.

Ўқилган: 3671
Европа Чемпионлар лигаси Қуръа

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича