"Лейпциг" клуби "Рома" ҳужумчисини ижарага олмоқда

"Рома" ҳужумчиси Патрик Шик фаолиятини "Лейпциг" жамоасига ўтишга яқин турибди, дея хабар бермоқда Calciomercato.

Манбада келтирилишича, "Лейпциг" Шикни сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқда. Футболчининг трансфер баҳоси 28 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Маълумот учун ўтган мавсумда 23 ёшли Шик А Серия доирасида 24 ўйинида 3 та гол уришга муваффақ бўлган.

 

Ўқилган: 659
Патрик Шик РБ Лейпциг Рома Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича