Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин бошлади

Хабарингиз бор, сентябрь ойида қитъамизда Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувга тайёргарлик доирасида бугундан пойтахтимизда йиғин бошлади. Бош жамоамиз илк машғулотини “Жар” стадионининг захира майдонида ўтказди.

Илк машғулотда асосан миллий чемпионатимиздан тўп сураётган футболчилар иштирок этишди. Легионерлардан фақар Санжар Шоаҳмедов машғулотларда иштирок этмоқда. Қолган хорижда тўп сураётган футболчиларимиз шу кунларда ўз клублари сафида ўйинларини ўтказгач миллий жамоамиз ихтиёрига етиб келишади.

Таъкидлаш жоиз, бугундан йиғинга киришган терма жамоамиз Тошкентда 3 сентябрга қадар машғулотлар олиб боради.

Эртанги кунги машғулотлар “Чиғатой” базасида соат 19:00да ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эктор Купер
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Барселона” қийин ғалабага эришди, “Интер” ўзида “Боруссия Д”га имкон қолдирмади ва бошқа натижалар
06:41
Ўртоқлик учрашуви. Бразилия – Аргентина 0:1
00:09
Италия чемпионати. "Ювентус" уйда, "Интер" эса сафарда ўйнайди ёҳуд 6-тур анонси
12:22
“Реал” Истанбулда ғалабага эришди, “ПСЖ” ҳам уч очкога эга бўлди
01:59