Токио-2020 Паралимпиадасига лицензия қўлга киритган қаҳрамонларимиз муносиб кутиб олинди

21-25 август кунлари Венгриянинг Цегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланма берадиган мазкур мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам муваффақиятли ўтиб, унда вакилларимиз Олимпия ўйинларига 2 та, Паралимпия ўйинларига эса 3 та йўлланма қўлга киритишди. Бугун эрта тонгда мусобақада қатнашган Паралимпиячиларимиз Тошкентга қайтиб келишди. Уларни тантанали кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раҳбари Мухторхон Ташходжаев, шунингек, Миллий олимпия қўмитаси ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этдилар.

“Мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ва ёқимли келди. Жаҳон чемпионатида озгина омад етишмай тўртинчи ўрин бўлиб қолдим. Умид қиламанки, бу мусобақада ололмаган медалимни Токиода олтинга айлантириб юртимизга қайтиб келаман. Энди буёғига фақат Токио Паралимпиадасини ўйлаган ҳолда тайёрланамиз”, – деди Ҳайитмурод Шерқўзиев.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жаҳон чемпионатида параканоэчиларимиздан Шаҳноза Мирзаева KL3 йўналишида олтин медаль ва Паралимпиада лицензиясини, Азизбек Абдулҳабибов ҳамда Ҳайитмурод Шерқўзиев совринли ўринларга илина олишмаган бўлишса ҳам Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи поғонада финишга етиб келишган эди.

UFF.uz Спорт
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Оғир атлетикачимиз Беларусдаги мусобақада совриндор бўлди
13:18
Дзюдо. Шарофиддин Лутфиллаев жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди
18:11
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Кубага йўл олди
14:42
Токио Олимпиадасига йўлланма олган замонавий бешкурашчиларимиз тақдирланишди
03:08