Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини муваффақиятли бошлади

Япониянинг Токио шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунига ҳам старт берилди. Эътиборлиси, кун терма жамоамиз учун кун муваффақиятли бошланди.

-81 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шарофиддин Болтабоев дастлаб Молдавия вакили Никон Забороскиусни, иккинчи даврада эса ўтган жаҳон чемпионатининг финалчиси, мезбонлар вакили Сотаро Фуживарани мусобақадан чиқариб юборди. Юртдошимиз учинчи даврада австриялик Шамил Борчашвилига қарши татамига чиқади.

Ўқилган: 774
UFF.uz Спорт Дзюдо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича