Ўзбекистон олимпия терма жамоаси пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинини бошлади

Любинко Друлович бошқарувидаги жамоамиз бугундан эътиборан йиғинга киришди ва режага кўра 10 сентябрга қадар Тошкентда машғулотлар олиб боради.

Мазкур йиғин доирасида 2 та ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳам кўзда тутилган. Ҳар икки учрашувда ҳам олимпиячиларимизга Эрон олимпия терма жамоаси рақиблик қилади.

Дастлабки учрашув  6 сентябрь куни Олмалиқда бўлиб ўтади. Иккинчи баҳс эса 9 сентябрь санасида “Пахтакор” стадионида ўтказилади. Ҳар икки ўйин ҳам соат 19:00да старт олади.

Любинко Друлович мазкур йиғинга жами 23 нафар футболчини жалб этди. Ҳусниддин Ғофуров, Ойбек Бозоров ҳамда Умиджон Эргашев жароҳат боис мазкур йиғинда қатнаша олмайди. Шунингдек, Ҳожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниев, Остон Ўрунов, Достон Ибрагимов каби футболчилар миллий терма жамоа ихтиёрида экани сабаб Эрон билан ўйинда қатнашишмайди. Шунингдек, миллий жамоага жалб этилган Шароф Мухитдинов ўрнини Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинида Жасур Жалолиддинов эгаллади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бир бирини ёқтирмайдиган клубдошлар
11:30
Coca Cola Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди
15:34
B Про-лига: 3-тур натижалари
19:54
Роналду Саррининг номзодини маъқуллади ва у билан ишлашга қизиқмоқда
06:32