Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Қизилқум"дан устун келди

Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган сўнгги учрашув Термиз шаҳрида ўтказилди.

"Сурхон" жамоаси ўз майдонида "Қизилқум"га қарши баҳс юритди. Учрашувнинг биринчи бўлимида томонлар тўп киритишга муваффақ бўлгани йўқ.

Иккинчи бўлимда ҳужумларга кўпроқ эътибор қаратган термизликлар 5-дақиқа ичида икки маротаба "Қизилқум" дарвозаси томон йўл топа олишди. Дастлаб 67-дақиқада Абдулазиз Юсупов , 71-дақиқада эса Шоҳназар Норбеков "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа, ўйин 2:0 ҳисобида "Сурхон"нинг ғалабаси билан якунланди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 18-тур

“Сурхон” – “Қизилқум” 2:0

Голлар: Абдулазиз Юсупов(67), Шоҳназар Норбеков (71)

"Сурхон": Асилбек Амонов, Абдуқаххор Хожиакбаров, Азамат Исроилов (Асрор Ғофуров 46), Раҳматулло Бердимуродов, Шавкат Саломов (Дуглас, 83), Абдулазиз Юсупов, Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Аъзам Алиев, Дарко Станоевич, Лукас Де Оливейра (Шоҳназар Норбеков 46).

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе (Хумоюн Абдуалимов, 88), Стивен Лустица (Миржалол Қосимов 62), Салим Мустафоев, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Руслан Маргиев, Мате Ватсадзе, Достон Ибрагимов.

 

 

Қизилқум Сурхон Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Шота Арвеладзе чемпионликдан сўнг нималар деди?
14:25
Жамшид Саидов: Келаси баҳсларга янада жиддийроқ ҳозирлик кўришга уринамиз
21:32