Суперлига. “Насаф” Қўқонда ютқазди, “Бухоро” Самарқандда йирик ҳисобда ғалабага эришди

Ўзбекистон чемпионатининг 18-туридан ўрин олган иккита учрашув ўз ниҳоясига етди. “Қўқон-1912” ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилди. 82-дақиқада Мурод Холмуҳамедов томонидан киритилган тўп ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Яна бир баҳс Самарқандда бўлиб ўтди. Унда “Динамо” клуби “Бухоро”ни қабул қилди. Мазкур баҳсда Андрей Сидоров, Саламат Қутибоев, ва Сардор Сулаймоновларнинг голлари меҳмонларга ғалаба олиб келди.

Суперлига

“Қўқон-1912” – “Насаф” 1:0

Гол: Мурод Холмуҳаммедов, 82 (1:0)

“Динамо” – “Бухоро” 0:3

Голлар: Андрей Сидоров, 69 (0:1),Саламат Қутибоев, 71 (0:2), Сардор Сулаймонов, 76 (0:3)

Ўқилган: 1381
Бухоро Динамо Самарқанд Қўқон-1912 Насаф

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича