Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани тафсилотлари

Миллий жамоамиз устозининг илк фикрлари шундай бўлди:  

- Мен оптимист инсонман. Ўзбекистонда иш бошлаганимга 1 йил вақт бўлди. Терма жамоада ишлайдиган мураббийларда одатда шундай муаммо бўлади: Уларда футболчилар билан бирга ишлашга камроқ вақт бўлади. Лекин шундай бўлса-да яхши натижа кўрсатиш талаб этилади. Мен мана 1 йилдирки, шу ерда фаолият олиб боряпман. Айта оламанки, мен ҳозирча мавжуд шароит ва футболчиларнинг ишга бўлган муносабатидан мамнунман. Тўғри, муаммолар ҳамма жойда ҳам учраб туради. Лекин умуман олганда, ўз устимизда ишлашда давом этяпмиз.

Эктор Купер:

"Ҳар бир жамоани ўз услуби бўлиши лозим. Бу услубга эришиш, ўз йўлини топиб олиш учун ҳар хил тажрибалар қилиб кўрилади. Биз ўз услубимизни топиб улгурдик, десак бўлади. Балким услуб ҳар доим ҳам кутилганидек ғалаба олиб келмас. Лекин аниқ бир йўналиш доим бўлиши лозим.  

Биз тактикани олдиндаги ўйиндаги рақибдан келиб чиққан ҳолда бироз ўзгартириб туришимиз мумкин. Аммо ўзимизнинг услубдан у қадар узоқ кетмаган ҳолда буни амалга оширамиз.

Ўзбекистон терма жамоасида рақобат мавжуд. Мендан эса ўз позициясида энг яхши формада бўлган ўйинчини танлаш талаб этилади. Мен ўз қарашларимдан келиб чиққан ҳолда маъқул деб топган футболчиларни бош жамоага жалб этдим. Лекин чемпионатда ўйнаётган барча футболчиларни кузатиб бораётганимизни айта оламан. Балким баъзи тўпурар футболчилар таркибимиздан ҳали ўрин олишмагандир. Балким улар яқин вақт ичида кейинги ўйинларимизга чақирилиши мумкин.

Биз ЎФА Терма жамоалар бўлими билан ҳамфикрликда ишлаймиз. Бу айниқса рақиб танлаш масаласида юзага чиқади. Саралашнинг 2-турида дам оламиз ва шу сабаб Ироқ терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш биз учун яхши вариант, деган тўхтамга келдик.  

Фаластинда сунъий майдонда ўйнашимизга тўғри келади. Ўйинчиларимиз учун бу ноқулайлик туғдириши тайин. Шу сабабдан биз йиғин доирасида бир нечта машғулотни сунъий майдонда ўтказамиз".

Азиз Ҳайдаров:

"Биласизми, биз барчамиз бир ёқадан бош чиқариб иш бошладик. Биздан талаб қилинадиган энг асосий иш - ишониш ва қўллаб-қувватлаш. Агар барча - мухлислар, мутахассислар, ОАВ вакиллари барчамиз биргаликда ишонган ҳолда терма жамоамизни қўллаб-қувватласак, бош жамоамиз албатта Жаҳон чемпионатига йўл олади!".

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эктор Купер
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Валентин Иванов хотира-турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди
08:02