Вадим Абрамов: Натижа адолатли

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Локомотив» (1:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- «Локомотив» сафида тажрибали ўйинчилар тўп суради. Бизнинг йигитлар анча ёш. Бугун бизнинг футболчилар рақибнинг тажрибали ўйинчиларига нисбатан ҳаддан ташқари ҳурмат билан муносабатда бўлишди. Ўтказиб юборилган гол ҳам ўзимизнинг хато эвазига бўлди. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилган бўлсакда, режамиз амалга ошмади.

Дуранг адолатли натижа деб ҳисоблайман. Қайсидир маънода биз бугун ғалаба учун ўйнай олмадик. «Насаф» билан ўйинда қарши ҳужумларда гол ўтказиб юборган эдик. Бугун йигитлар тажрибали ўйинчиларни қарши ҳужумда ўтказиб юборишдан қўрқишди чоғи, ҳужумга ўтишда фаоллик паст бўлди.

Қолаверса, бугун тажрибали Лутфулла Тўраевнинг йўқлиги ҳам билинди. Айтишим керак, биз энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик.

Бунёдкор Вадим Абрамов Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Сўғдиёна" - "Пахтакор". Превью
08:10
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
"АГМК" сафарда "Андижон"ни мағлуб этди ва ноҳуш анъанасига барҳам берди
19:54