Самвел Бабаян: Бугун ғалаба учун ўйнадик

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Локомотив» (1:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Самвел Бабаян иштирок этди.

- Бугун Суперлиганинг икки етакчи жамоаси майдонга тушди. Ўйин сифати ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун биз ғалаба учун бор имкониятимизни ишга солдик. Аммо ҳисоб 0:1 бўлиб турганида мезбонлар дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтира олган бўлсак-да, гол ура олмадик. Айтишим керак, жамоамизнинг ўйин сифати учрашувдан-учрашувга яхшиланиб бормоқда. Бизга нима етмаяпти? Захирамиз тортили панд бермоқда. «Локомотив» олдинга қараб ҳаракат қилаверади. Яқин келажакда янада яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Ёшларимиз турнир жадвалида биринчи ўринда бўлса-да, таркибда келажаги порлоқ ўйинчилар топилсада, улар ҳали асосий таркибга киришга лойиқ эмас. Бугун қанот ҳимоясида вингерлардан фойдаланган бўлсакда, бу қароримиз ўзини оқлади деб ўйлайман.

Локомотив Самвел Бабаян Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рўзиқул Бердиев: Биз мағлуб бўлишга лойиқ эмасдик
07:56
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Март ойининг энг яхши дарвозабони – Ботирали Эргашев
12:14