Рио-де-Жанейро Токио-2020 эшикларини очади

28 август куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида пневматик қуроллардан ўқ отиш бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи старт олади. 3 сентябргача давом этадиган Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ҳамюртларимиз айни пайтда Риога етиб келишди ва тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб боришмоқда. Таъкидлаш жоиз, мазкур беллашувларни кузатиб бориш ва вакилларимизни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раҳбари Ойбек Норинбоев ҳам Бразилияга ташриф буюрган. Ҳамюртларимиз мусобақада 10 метр масофадан пневматик милтиқ ва тўппончадан, шунингдек, 50 метрдан 3 хил ҳолатда ўқ отиш йўналишларида иштирок этадилар. Терма жамоамиз таркиби қуйидагича:

Азизжон Муҳаммадраҳимов
Маргарита Орлова
Cаидхон Сайфуддинов
Владимир Свечников
Вадим Скороваров
Мухтасар Тоҳирова

UFF.uz Спорт Бошқа хабарлар Олимпиада
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тошкентда таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
20:56
Велоспортчиларимизнинг Осиё кубогидаги старти муваффақиятли бўлди
13:24
Волейболчиларимиз Непалдаги халқаро мусобақадан қайтиб келишди
07:16
Ўсмирларимиз ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очишди
18:34