“Металлург” сўнгги дақиқалардаги гол эвазига “Навбаҳор”ни енгди

Ўзбекистон чемпионатининг 18-туридан ўрин олган “Металлург” – “Навбаҳор” учрашуви ўз якунига етди. Бекободда бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувда ҳисоб 88-дақиқага келиб очилди. Музаффар Музаффаров томонидан киритилган тўп ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Шу тариқа, “Металлург” очколарини 23тага етказиб олган ҳолда 7-ўринга кўтарилди.


Суперлига, 18-тур

“Металлург” – “Навбаҳор” 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: Музаффар Музаффаров 88, - 1:0.

“Металлург”: 12.Александр Лобанов 5.Аббос Отахонов, 10. Исломбек Исоқжонов, 11.Баҳром Абдураҳимов, 17.Музаффар Музаффаров, 18.Шавкат Муллажонов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков (14. Аброр Тошқўзиев, 90+1), 28.Станислав Андреев, 55.Акбар Исматуллаев, 77. Муҳаммад Исаев, 85.Баҳодир Пардаев (15.Зоҳид Абдуллаев, 66).

“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Азиз Ибрагимов (70. Аббосжон Ғуломов, 70), 7. Азимжон Аҳмедов (95. Нодир Мавлонов, 54), 9. Иван Соловьев, 10. Азизбек Турғунбоев, 11. Александр Касьян, 15. Обид Жўрабоев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан, 66. Илҳомжон Алижонов, 99. Амирбек Жўрабоев.

Огоҳлантиришлар: Исаев 15, Алижонов 56, Музаффаров 58, Ғуломов 72, Жўрабоев 73, Муллажонов 76.

 

Фото: t.me/uzpfl

Металлург Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Шота Арвеладзе чемпионликдан сўнг нималар деди?
14:25
Coca Cola Суперлига 13-тур “Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 1:2 (статистика)
08:56