"Фиорентина" АПЛдан футболчи олиб келмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Фред фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.


Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли хавбек хизматига "Фиорентина" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Улар унинг трансферига 30 миллион евро сарфламоқчи.


Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" Фредни "Шахтёр"дан 59 млн еврога сотиб олган эди.


Ўтган мавсумда Фред "қизил иблислар" либосида 25та ўйинда 1та гол урган.

Ўқилган: 1259
Манчестер Юнайтед Трансферлар Фиорентина Фред

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича