"Металлург" - "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тарихидан

Мамлакат миллий чемпионатининг 18-турида "Металлург" ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини қабул қилади. Мазкур жамоалар бугунгача кучлилар сафида 45 марта тўқнаш келишган. Бугунгача ортда қолган ўйинларнинг 12 тасида бекободликлар ғалаба қозонишган бўлишса, 20 баҳсда водийликлар зафар қучишган. 13 та учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Очколарни баҳам кўришган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбатидаги фарқ рақибларимиз фойдасига – 46:65. Ушбу жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршиликларидаги энг йирик ҳисоб 2003 йили қайд этилган. Ўшанда “Металлург” «Навбаҳор»га 0:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган. Бу бекободликларнинг олий лига баҳсларидаги ҳам энг йирик мағлубияти ҳисобланади. Уч мавсум муқаддам “Металлург” “Навбаҳор”ни 5:1 ҳисобида доғда қолдириб, бу жамоалар тўқнашувидаги йирик ғалабасини расмийлаштирди. Унгача бекободликлар “Навбаҳор”ни муқаддам учта тўп фарқи билан ютганди. 

Бу йилги мавсумда жамоаларнинг Наманганда ўтган ўйинида ҳисоб очилмаганди – 0:0.

Жамоаларнинг Бекободда ўтказилган сўнгги бешта учрашуви:

2018 “Металлург” – “Навбаҳор” – 1:0
2018 “Металлург” – “Навбаҳор” – 0:0
2017 “Металлург” – “Навбаҳор” – 0:0
2016 “Металлург” – “Навбаҳор” – 5:1
2015 “Металлург” – “Навбаҳор” – 2:3

Металлург Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎзПФЛ комиссарлари учун семинар ташкил этилди
07:13
Баҳодир Иброҳимов хотира турнири: гуруҳ босқичи якунланди
07:07
Ўзбекистон кубоги. 3-босқич ўйинлари вақтлари маълум. "Спорт ТВ" 4та ўйини жонли намойиш қилади
18:52
“Пахтакор” – “Шабаб Ал Аҳли”: Превью
07:43