Суперлига. Бугун Тошкентда марказий ўйин бўлиб ўтади

Бугун Суперлиганинг 18-тур учрашувларига старт берилади.

Жумладан, “Бунёдкор” ва “Локомотив” ўртасида Тошкент дербиси бўлади. Учрашув "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтиши кўпчилик учун қизиқ ҳолат бўлса ажабмас.

Қолаверса, ушбу жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён жойлашган. "Локомотив" рақибидан тўрт очко илдамлаб кетган. Бугунги ўйиндаги ғалаба "темирйўлчилар"нинг янада рақибидан узоқлашиб кетишини таъминлаб берса, "Бунёдкор"нинг ғалабаси эса "Локо"га яқинлашиб қолишини англатади. Хуллас, бир-бирига муносиб жамоалар ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Яна бир баҳс эса Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади. "Металлург" жамоаси ўз майдонида "Навбаҳор" билан тўқнаш келади. Бир-бирига муносиб бўлган жамоалар тўқнашуви дейиш мумкин. Бекободда кечган охирги йиллардаги ўйинларда яққол устунлик бирор жамоа томонида бўлмаганини кўриш мумкин. Ҳозирда "Навбаҳор" 6-ўринни эгаллаб турган бўлса, Андрей Шипилов шогирдлари эса 20 очко билан 8-ўринни қайд этишган.

Ўзбекистон Суперлигаси, 18-тур
19:15. "Бунёдкор" - "Локомотив"
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Абдухамилулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Бекзод Арипов

19:15. "Металлург" - "Навбаҳор"
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Раҳим Каримов
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Бунёдкор Локомотив Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
"Ювентус" Пауло Дибала билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилиб кўради
16:55
Кутилмаган тарсаки ёҳуд Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:3
15:44
Россия терма жамоаси ЖЧ-2022да иштирок эта олмайди
16:53