"ПСЖ" ўз майдонида "Тулуза"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Франция чемпионатининг 3-турида амалдаги чемпион "ПСЖ" жамоаси "Тулуза"ни қабул қилди.

Учрашув 4:0 ҳисобида парижлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси шундаки, ушбу баҳсда "ПСЖ" ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Эдинсон Кавани жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди.

Франция чемпионати, 3-тур

ПСЖ – Тулуза 4:0

Голлар: 1:0 – 50 Шупо-Мотинг, 2:0 – 55 Гонсалвес (автогол), 3:0 – 75 Шупо-Мотинг, 4:0 – 83 Маркиньос.

ПСЖ: Ареола, Дагба, Маркиньос, Диалло (Тиаго Силва, 40), Бернат, Верратти, Гейе, Ди Мария, Сарабия, Кавани (Шупо-Мотинг, 14), Мбаппе (Загре, 66).

Ўқилган: 1749
ПСЖ Тулуза Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича