"Қўқон-1912": Кечаги машғулотлар Қўқонда бўлди

Суперлиганинг навбатдаги тур ўйинига қизғин тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси кечаги машғулотларини Қўқондаги “Марказий” стадионида ўтказди.

Тошкент шаҳридаги қисқа йиғинни якунлаб Қўқонга қайтган Азиз Тўхтабоев шогирдлари “Насаф”га қарши ўйинга тўлиқ таркиб билан тайёргарлик кўришмоқда. Фақат жароҳати тузалаётган Александр Мерзляков ҳамда Хамидилло Абдухамидовлар алоҳида машғулотларда иштирок этишди. Қолган барча футболчилар майдонга тушишга тайёр бўлиб туришибди.

Барчангизга маълумки эртага , 27 август куни Қўқондаги “Марказий” стадионида “Қўқон-1912” жамоаси Қарши шаҳрининг “Насаф” жамоасига қарши майдонга тушишади. Учрашув соат 17-00да бошланади. “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви “спорт” тв орқали ёзиб олинган ҳолда , ўйиннинг эртаси куни кўрсатилиши режалаштирилган.

Қўқон-1912 Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Самвел Бабаян: Бугунги ўйиндан мухлислар лаззат олишди
01:03
Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Қизилқум"дан устун келди
18:43
Бахтиёр Толипов: Ҳеч кимнинг ҳаққи "Қўқон-1912"да қолиб кетган эмас
08:10
“Бунёдкор” сафига 8 нафар янги футболчи қўшилди
18:45