"Пахтакор" - "Андижон". Превью

Суперлиганинг 18-турида "Пахтакор" Тошкентда "Андижон"га қарши майдонга тушади.

Жамоалар ҳозирга қадар миллий чемпионатлар доирасида 47 беллашувда тўқнаш келишган. Уларнинг 35тасида "Шерлар" ғалаба қозонган бўлса, 8 ўйинда дуранг қайд этилган. 4 марта андижонликлар муваффақият қозонишган. Рақиб дарвозасига 115 тўп киритган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 33 гол ўтказиб юборган. Тошкентда ўтказилган 23 баҳснинг 20тасида жамоамиз зафар қучган. 3 баҳсда эса кучлар тенг келган. Охирги марта рақиб Тошкентда 2010 йил очкога эришган. Юқори лигада "Андижон" кўп мавсум ўйнагани сабабли мазкур жамоалар тўқнашуви ҳам тарихий учрашувлардан ҳисобланади.

Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа - 6:0 ҳисоби 2015 йил Тошкентдаги учрашувда кузатилган. Ўшанда жамоамиз шундай йирик ғалабага эришган.

Бўлажак беллашувни "Андижон"дан дисквалификация туфайли Аброр Ҳусинов ва Рўзим Аҳмедов ўтказиб юборади.

"Пахтакор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашув 27 август, сешанба куни 19:15да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Андижон Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Шота Арвеладзе чемпионликдан сўнг нималар деди?
14:25
Жамшид Саидов: Келаси баҳсларга янада жиддийроқ ҳозирлик кўришга уринамиз
21:32