27 август куни Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, сентябрь ойида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда терма жамоамизга Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашувга тайёргарлик доирасида 28 август санасидан бошлаб пойтахтимизда йиғинга киришилади.

Олдинда бизни жуда масъулиятли учрашувлар кутиб тургани, бош жамоамиз эса дастлабки учрашувини сафарда ўтказишини инобатга олган ҳолда бошланажак йиғин олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилади.

Матбуот анжумани 27 август куни соат 10:45да ЎФА матбуот анжуманлари залида бўлиб ўтади. Унга барча турдаги ОАВ вакилларини таклиф этамиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эктор Купер
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бир бирини ёқтирмайдиган клубдошлар
11:30
Coca Cola Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди
15:34
B Про-лига: 3-тур натижалари
19:54
Роналду Саррининг номзодини маъқуллади ва у билан ишлашга қизиқмоқда
06:32