Рамос фаолиятида муҳим рол ўйнаган мураббийларни санади, улар орасида Моуриньо йўқ

"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос ўзининг фаолиятида муҳим рол ўйнаган мураббийлар ҳақида гапириб ўтди. Улар ораси Жозе Моуриньо йўқ, чунки футболчининг собиқ устози билан муносабатлари ҳавас қиларли даражада эмасди.

"Агар, энг муҳим мураббий ҳақида гапирадиган бўлсам, бу Хоакин Каппарос. У менга Испания чемпионатида ўйнаш ва орзуларимни амалга ошириш имконини берган биринчи киши эди. Кейин Луис Арагонес - менга терма жамоада ўйнаш имкониятини берганди.

Анчелотти ва Зидан сўнги йиллардаги фаолиятимда муҳим рол ўйнашди. Мен улар сабабли Чемпионлар Лигасида ажойиб онларни бошдан кечирдим", - дейди  Рамос.

Эслатиб ўтамиз, голеадор ҳимоячи фаолияти давомида 4 марта Испания чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби, 2 карра Европа чемпиони ҳиобланади. Шунингдек, Серхио 2010 йилги жаҳон чемпионати ғолиблигини ҳам қўлга киритган.

Ўқилган: 1392
Испания чемпионати Реал Мадрид Серхио Рамос

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича