Дам олиш кунлари «Туманли албион»да 3-тур учрашувлари ўтказилди. Мазкур учрашувлар орасидан энг қизиқлари ҳақида қисқача сўз юритамиз.
 
АПЛ дебютантлари ҳақида. Турни очиб берувчи баҳсда «Эвертон» жорий мавсумдан эътиборан АПЛга қайтган «Астон Вилла» майдонида меҳмон бўлди. Ўз олдига катта мақсадларни қўйган меҳмонлар учрашув мобайнида тўп назоратидаги устунликни ушлаб туришди. Нисбатан фаол футбол намойиш қилишди. Дарвоз томон кўпроқ зарбалар беришди. Бироқ, улар дарвоза томон йўллангани билан тўп дарвозага бормади. Ҳар гал дарвозанинг ёки устидан, ёки ён томонидан ўтиб кетаверарди. Мезбонлар эса «Эвертон» футболчиларига бемалол тўп билан муомала қилиш ҳуқуқини бергани ҳолда ўз омадларини қарши ҳужумдан излай бошладилар. Шундай ҳужумлардан иккитаси гол билан якунланди. Якуний ҳисоб 2:0. Марко Силва шогирдларига кейинги ўйинларга тайёргарлик жараёнида улкан дарвозани тўғри нишонга олиш сабоғини бериб қўйиши керак. Йўқса, рақиб дарвозабонлари зерикиб қолишлари мумкин.
 
 
Шунингдек, «Норвич» ўз майдонида «Челси»га, «Шеффилд» эса «Лестер»га имкониятни бой бериб қўйди. Аммо, ҳар икки ўйинда ҳам мезбонлар ёмон ҳаракат қилишди деб бўлмайди. Шунчаки уларга бироз тажриба йртишмади. Франк Лемпард шогирдларининг эса ҳимоя чизиғи ҳавас қиларли аҳволда эмаслиги яна бир бор намоён бўлди. ФИФА кунларидан сўнг сафга қайтишии кутилаётган Антони Рудигер аҳволни бир мунча барқарорлаштириши мумкин. Акс ҳолда, «Челси» мавсум давомида жудаям қийналиб қолиши мумкин. «Норвич»нинг Пуккиси бу мавсум катта эҳтимол билан АПЛ юлдузига айланиши мумкинлиги ҳақида кўп гапириляпти. Таъкидлаш лозимки, мазкур баҳсда дубл қайд этган Темми Абраҳам тимсолида янги Дрогба ҳам кашф этилиши мумкин.
 
 
Сулшер ва Почетинонинг ҳали қиладиган ишлари кўпга ўхшамоқда.«Манчестер Юнайтед» ўз уйида «Кристал Пелас»ни, «Тоттенхем» эса «Ньюкасл Юнайтед»ни қабул қилди. Қизиқарли томони ҳар икки клуб ҳам меҳмоннавозликни ўрнига қўйиб қўйди. Чемпионлик курашида иштирок этиши тахмин қилинган ҳар икки клуб ортда қолган 3 турдан кейин 9 очколик имкониятдан 4 очкогина тўплашни уддалади, холос. Айниқса, «Манчестер Юнайтед» сафида бу гал Маркус Решфорд пеналтини амалга оширишда хатога йўл қўйиши кўпгина баҳсларга сабаб бўлди. Аммо, чемпионлик учун курашишни мақсад қилган бундай катта клублар қандайдир пенальти-ю, жарималарга ишониб қолмасликлари керак.
 
 
Марказий учрашувда «қизиллар» «тўпчилардан» устун келди. Мақоланинг давоми