“Манчестер Сити” Агуэронинг дубли эвазига сафарда уч очко қўлга киритди

Англия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “Борнмут” – “Манчестер Сити” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Дин Корт”да кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Серхио Агуэро манкунианларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида Рахим Стерлинг ҳисобни оширди.

Бироқ мезбонлар танаффус арафасида ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди. 64-дақиқада Агуэро учрашувдаги дублини нишонлаб ўйиндаги сўнгги голни урди.

Шу тариқа, “Сити” очколарини 7 тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди.

АПЛ, 3-тур

Борнмут – Манчестер Сити 1:3 (1:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 15 Агуэро, 0:2 – 43 Стерлинг, 1:2 – 45 Уилсон, 1:3 – 64 Агуэро.

Борнмут – Рэмсдейл, Дэниэлс (Уилсон, 37), Мифем, Кук, Смит (Айб, 68), Фрэйзер, Лерма, Биллинг, Аке, Уилсон (Соланке, 69), Кинг.

Манчестер Сити – Эдерсон, Зинченко, Лапорт, Отаменди, Уокер, Сильва, де Брюйне, Бернарду Силва (Марез, 79), Гюндоган (Родри Эрнандес, 58), Стерлинг, Агуэро.

Огоҳлантиришлар: Уокер (10), Эдерсон (13), Лерма (56).

Ўқилган: 2258
Англия чемпионати Борнмут Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича