“Реал” “Сантьяго Бернабеу”да очко йўқотди

Испания чемпионатининг 2-туридан ўрин олган “Реал” – “Вальядолид” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувни майдон эгалари фаол бошлаган бўлсаларда биринчи бўлимда гол уриш уларга насиб этмади. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари қизиқарли курашга бой бўлди.

Дастлаб 82-дақиқада Карим Бензема ўзининг ажойиб зарбаси билан мадридликларни олдинга олиб чиқди. Бироқ 88-дақиқада меҳмонлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклашди. Гол муаллифи – Серхи Гвардиола.

Шу тариқа, Зинедин Зидан шогирдлари ўз майдонларида ғалаба эриша олишмади.

Ла Лига, 2-тур

Реал Мадрид – Вальядолид 1:1 (0:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 82 Бензема, 1:1 – 88 Гвардиола.

Реал Мадрид – Куртуа, Марсело, Карвахаль, Варан, Рамос, Кроос, Каземиро, Хамес (Винисиус Жуниор, 57), Иско (Йович, 68), Бэйл, Бензема (Васкес, 89).

Вальядолид – Масип, Оливас, Мойяно (Вальдо Рубио, 59), Начо Мартинес, Порро (Антоньито, 80), Мичел, Сан-Эметерио (Ануар, 84), Салису, Унал, Гвардиола, Плано.

Огоҳлантиришлар: Сан-Эметерио (33), Кроос (73), Каземиро (90), Вальдо Рубио (90).

Ўқилган: 2336
Вальядолид Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича