"Ювентус" Италия чемпионатини ғалаба билан бошлади

Италия чемпионатини амалдаги чемпион "Ювентус" клуби "Парма" устидан кичик ғалаба билан бошлади.

Баҳсдаги ягона ғалаба тўпини "Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини 21-дақиқада киритди. Иккинчи бўлим ўрталарида Криштиану Роналду ҳам рақиб дарвозасини ишғол этган эди, бироқ бош ҳакам видеотакрорлардан кейин голни офсайд қайд этилгани туфайли бекор қилди.

2-турни "Ювентус" ўз майдонида "Наполи" футболчиларини 31 август куни қабул қилади.

Италия чемпионати 1-тур

Парма – Ювентус 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 21 Кьеллини.

Парма – Сепе, Бруну Алвеш, Якопони, Лорини, Гальоло, Бругман (Грасси, 77), Барилла (Карамо, 85), Кулусевски (Силигарди, 57), Эрнани, Жервиньо, Инглезе.

Ювентус – Шченсны, Алекс Сандро, Бонуччи, Де Шильо, Кьеллини, Хедира (Рабьо, 63), Пьянич, Матюиди, Дуглас Коста (Куадрадо, 71), Роналду, Игуаин (Бернардески, 83).

Огоҳлантиришлар: Кулусевски (27), Эрнани (45), Хедира (53), Бернардески (88), Пьянич (90).

Ўқилган: 2376
Италия чемпионати Парма Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича