"Челси" Лэмпард қўл остидаги илк ғалабани нишонлади

Англия чемпионатининг 3-турида "Челси" клуби "Норвич" меҳмони бўлиб қийин ғалабани қўлга киритиб қайтди. Ушбу ғалаба Лэмпарднинг янги жамоасидаги расмий ўйинларда илк ғалаба бўлди.

Биринчи гол учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ киритилди. Меҳмонлар футболчиси Тэмми Абрахам ўйиндаги ҳисобни очиб берди. Орадан яна 3 дақиқа ўтиб ҳисоб тенглашди. Тод Кантвелл орадаги фарқни йўққа чиқарди. 17-дақиқада Мэйсон Маунт меҳмонларни яна олдинга олиб чиқди. "Норвич" эса 30-дақиқада яна ҳисобни тенглаштирди. Чемпионат тўпурари Таэму Пукки гол муаллифи. Абрахамнинг 68-дақиқасидаги голига майдон эгалари жавоб бера олишмади ва "Челси" янги мавсумдаги илк ғалабасини расмийлаштирди.

Англия чемпионати 3-тур

Норвич – Челси 2:3 (2:2, 0:1)

Голлар: 0:1 –
3 Абрахам, 1:1 – 6 Кэнтуэлл, 1:2 – 17 Маунт, 2:2 – 30 Пукки, 2:3 – 68 Абрахам.

Норвич –
Крул, Ааронс, Хэнли, Годфри, Льюис, Ляйтнер (Маклин, 81), Трибулл (Вранчич, 81), Кэнтуэлл, Штиперманн (Србены, 81), Буэндиа, Пукки.

Челси –
Аррисабалага, Аспиликуэта, Кристенсен, Зума, Эмерсон, Жоржиньо, Ковачич, Баркли, Маунт (Алонсо, 90), Пулишич (Виллиан, 84), Абрахам (Жиру, 75).

Огоҳлантиришлар:
Жоржиньо (33), Штиперманн (43).

Ўқилган: 1299
Англия чемпионати Норвич Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича