
"Эспаньол" клуби ярим ҳимоячиси Марк Рока мюнхеннинг "Бавария" сафига ўтади, бу ҳақида L’Equipe нашри маълумот бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, немис клуби футболчи трансферини 40 млн еврога ҳал қилган. Испаниялик ўйинчи "Бавария" билан 5 йллик шартнома имзолайди. Рока мюнхенликлар таркибида "Лилль" п ўйинчисига айланган португалиялик ярим ҳимоячи Ренату Саншешнинг ўрнини эгаллайди.
22 ёшли Роко "Эспаньол" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ёзда "Бавария" клуби 6 нафар янги футболчи сотиб олишга улгурди.