Деян Журжевич: Гол уролмаган жамоа ғалаба қозонолмайди

Coca Cola Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” клублари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Деян Журжевич журналистларнинг саволларига жавоб берди. Қуйида унинг фикрлари билан танишасиз.

Аввало “Насаф” жамоасини бугунги ғалаба ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритганлиги билан табриклайман. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, баҳс жуда қийин кечди. Шунингдек, яна бир нарсани таъкидламоқчиманки, гол уролмаган жамоа ғалаба қозонолмайди. Бугунги баҳсда ушбу ибора ўз тасдиғини топди.
Мазкур учрашувдан олдин “Насаф” клубининг ўйин услубини ўрганганмидингиз?

Албатта, қаршиликларнинг ўйинларини таҳлил қилиб, ўрганиб чиққандик. “Насаф”нинг таркиби асосан ёшлардан иборат ҳамда футболчиларининг тезкорлигини, воҳаликлар асосан қарши ҳужумга таянган ҳолда тўп суришларини олдиндан тахмин қилгандик ва амалда ҳам шундай бўлди. Шогирдларим қаршиликларнинг қарши ҳужумларидан бирида бир марта қўпол хатога йўл қўйиб, ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди ҳамда ушбу хато қимматга тушди.

Машғулотлар давомида йигитларга қарши ҳужумларда эҳтиёт бўлиш лозимлигини уқтиргандик ва таъкидлагандик. Афсуски, ўтказиб юборилган тўпдан сўнг, режаларимиз ўзгариб кетди.

Натижада “Насаф” ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Деян Журжевич Навбаҳор Ўзбекистон кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Насаф” ўзида “Андижон”ни йирик ҳисобда енгди
22:01
Дўрмонов "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
10:48
Coca-Cola Ўзбекистон кубоги чорак финал учрашувлари бошланиш вақтлари
17:54
Александр Хомяков: Ўйлаган режаларимиз амалга ошди
14:21