Шота Арвеладзе: Жуда тез ўйнамадик, аммо ғалабани қўлга киритдик

"Сурхон" билан чорак финал учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.

- Кубок баҳслари доим қийинроқ кечади. Чунки у биргина ўйиндан иборат. Қолаверса, рақибимиз бежизга чорак финалга чиқмаган. Улар яхши жамоага эга. Эҳтимол, бугун жуда юқори суръатда ўйнамаган бўлишимиз мумкин. Лекин бир қатор вазиятларни яратдик ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритдик. Рақибнинг дарвозамиз томон зарбалар йўллашига деярли имкон бермадик. "Сурхон"нинг фаолроқ ўйнаб, босимга олишга интилишини кутгандим, аммо улар бизга кўпроқ ҳудудлар қолдиришди.

Футболчиларнинг ўзи учун маъқул позицияда ўйнашини таъминлаш лозим. Оддий ўйнаш энг қийин иш. Биз кўпроқ тўп оширишлар билан назорат қилиш ва суръатни белгилашга интиламиз. Кубок соврин сари қисқа йўл саналади. Шу сабабли ўйинда энг тайёр футболчиларни майдонга туширдим.

Пахтакор Ўзбекистон кубоги Шота Арвеладзе
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎзПФЛ комиссарлари учун семинар ташкил этилди
07:13
Баҳодир Иброҳимов хотира турнири: гуруҳ босқичи якунланди
07:07
Ўзбекистон кубоги. 3-босқич ўйинлари вақтлари маълум. "Спорт ТВ" 4та ўйини жонли намойиш қилади
18:52
“Пахтакор” – “Шабаб Ал Аҳли”: Превью
07:43