Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Фаластинга қарши ўйин олдидан йиғинга чақирилган таркиби

Биласиз, сентябрь ойида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувга тайёргарлик доирасида 28 август санасидан бошлаб пойтахтимизда йиғинга киришади.

Ушбу йиғинга 24 нафар футболчи жалб этилди:

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдор Суюнов (“Пахтакор”), Ботирали Эргашев (“Динамо”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Локомотив”),  Достон Турсунов (“Ренофа Ямагучи” – Япония), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Олег Зотеев (“Локомотив”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Даврон Хошимов (“Локомотив”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ” - Хитой), Икром Алибоев (“Сеул ФК” – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Остон Ўрунов (“Локомотив”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Санжар Шоаҳмедов (“Теренггану” - Малайзия), Достон Ибрагимов (“Қизилқум”), Қувондиқ Рўзиев (“Қўқон-1912”), Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов” – Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”).

Таъкидлаш жоиз, 28 августдан йиғинга киришадиган терма жамоамиз Тошкентда 3 сентябрга қадар машғулотлар олиб боради. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24
ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57
“АГМК” ўзида “Қизилқум”ни тор-мор келтирди. Қосимовдан дубль ва голли пас
21:21
Эктор Купер кетиши керакми? Унга охирги марта Яманга қарши имкон бериш лозим - ўзгартирмаса кетиши керак!
08:26