Вадим Абрамов: Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди

Ўзбекистон Кубогининг чорак финалидан ўрин олган «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Фикримча, бугун мухлисларга ёқадиган учрашув бўлди. Мураббийлар эса, асабийлашишди. Аввалига ўзимизнинг хато сабабли гол ўтказиб аҳволимизни қийинлаштирдик, лекин кейин вазиятни ўнглай олдик. Мени тушунмаганим шуки, Тўраевга нима сабабдан иккинчи сариқ карточка билан қизил кўрсатилди? Бизнинг фойдамизга жарима тўпи белгиланиб, бизнинг ўйинчига қизил карточка кўрсатиляпти. Бу нима? Футболга янги қоида киритилгану, мен билмайманми? Ўзи Тўраевнинг биринчи сариғи нима сабабдан кўрсатилганини ҳам тушунмадим?! Рақиб ўйинчиси бизнинг футболчига қўполлик ишлатяпти, ҳакам ҳар иккала ўйинчига ҳам сариқ карточка кўрсатяпти. Жабрланувчи сариқ карточка олиши ҳам футболнинг янги қоидасими? Қизиғи, Тўраев ҳакамга шу вазиятни тушунтирмоқчи бўлгани учун сариқ карточка олди. Яна бир гап: ҳакамга футболчини ҳақорат қилишга ким рухсат берган? Нега ҳакам бизнинг ўйинчини ҳақорат қилади? Бу нима деган гап? Яқинда ҳакамлар ҳақида илиқ фикрлар билдиргандим, шундан бери ҳаммаси биз учун тескари кетяпти. Шуни умуман тушунмаяпман!?

Бунёдкор Вадим Абрамов Сўғдиёна Ўзбекистон кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Даврон Файзиев "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
10:28
Бенитес собиқ шогирдини Хитойга олиб келмоқчи
13:20
"Рома" дарвозабони "Фенербахче"га ўтишга яқин турибди
12:48
Юрий Лукин: “Сурхон” жамоасини ғалаба билан табриклайман
04:53