Англия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Лестер" – "Арсенал" учрашуви ўз якунига етди. "Кинг Пауэр" стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ғалабани тантана қилишди.

Учрашув кутилганидек кескин курашлар остида бошланди. 36-дақиқада лондонликлар бир киши кам бўлиб қолишди, Энсли Мэйтленд-Найлз иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди.

Мазкур устунликдан майдон эгалари унумли фойдалана олишди ва 59-дақиқада Юри Тилеманс "Лестер"ни олдинга олиб чиқди. 86-дақиқада эса Жейми Варди "тулкилар"нинг иккинчи голини урди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Варди ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, "Лестер" очколарини 51тага етказиб олган ҳолда 8-поғонага кўтарилиб олди. "Арсенал" (66) эса бешинчи ўринда қолиб кетди.

АПЛ, 36-тур

Лестер – Арсенал 3:0 (0:0, 3:0)

Голлар
: 1:0 – 59 Тилеманс, 2:0 – 86 Варди, 3:0 – 90+5 Варди.

Лестер – Шмейхель, Рикарду Перейра, Магуайр, Эванс, Чилуэлл, Тилеманс, Чоудури (Менди, 79), Мэддисон, Олбрайтон (Грэй, 86), Ндиди (Барнс, 46), Варди.

Арсенал – Лено, Колашинац, Папастатопулос, Мустафи, Мхитарян (Гендузи, 73), Мэйтленд-Найлз, Ивоби (Косьельни, 46), Торрейра, Джака, Обамеянг, Ляказетт (Нкетиа, 79).

Огоҳлантиришлар: Мэйтленд-Найлз (8), Ндиди (13), Папастатопулос (64), Рикарду Перейра (65), Чилуэлл (70).

Четлатиш: Мэйтленд-Найлз (36).

***

Учрашув статистикаси билан танишинг:

арсенал статистика

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

***

Жейми Вардининг илк голини томоша қилинг: