Тьерри Анри: Мен ёрдамчи бўлиб ишламоқчи эмасман

"Монако" клубининг собиқ бош мураббийи Тьерри Анри ўзининг келажакдаги фаолияти ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мураббий бўшатилиб юборилгандан кейин янги таклиф тушишини кутишга мажбур бўласиз ва бу оғир вазият. Бу бироз хафа қилади, чунки сенда кейинги ўйин йўқ ва ўзингнинг нимага қодир эканлигингни намойиш қила олмайсан.

Мен мураббийлик ишига қайтмоқчиман, чунки ушбу ўйинни севаман, бу менинг ҳаётим, менинг эҳтиросим. Мен "Монако" клубини тарк этганимдан кейин телефоним 4 ой жирингламади, кейин кутилмаганда 5 та қўнғироқ бўлди. Баъзи таклифлар мен излаган нарса эмас, баъзилари эса менга бош мураббий ёрдамчиси вазифаси таклиф қилишди.

Булар жуда ҳам қизиқарли бўлди, бироқ мен ўз штабимни ташлаб кета олмайман. Мен мураббий ёрдамчиси бўлгим келмаяпти, чунки мен бош мураббий бўлмоқчиман", - дейди Анри.

Ўқилган: 2537
Дунё мураббийлари Монако Тьерри Анри

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича