Муҳаммад Салоҳ: Менга VAR ёқмайди. Кўрасиз унинг ёрдамида менга кўпроқ пенальти берилади

"Ливерпуль" клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ VAR тизимининг футболда қўлланилаётгани ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Менга VAR ёқмайди, менинг жавобим ҳар доим шундай бўлади. У менга ёқмайди. Футболни мен шундай севаман – ҳакамлар хатоси ва баъзида ўйинчиларнинг ғазаби билан.

Ўйинчиларни хавфли ўйиндан ҳимоя қилиш – бу одатий ҳол, бироқ бу VAR тизимининг қўлланилиши учун ягона сабаб.

Шахсан мен ҳакамлар ва ўйинчиларнинг хатоси билан футболни қабул қиламан. Шу нарса футбол жозибасини оширади.

VAR тизимининг ишлаши ҳақида айтсам, менга бўлган қоидабузарлик учун кўпроқ пенальтилар кўпаяди!", - дейди Салоҳ.

Ўқилган: 2485
VAR тизими Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича