Ўзбекистон Кубоги. АГМК сафарда “Оқ-тепа”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган “Оқ-тепа” – АГМК учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Дўстлик” стадионида бўлиб ўтган баҳсда олмалиқликларнинг қўли баланд келди.

Меҳмонлар сафида Элгужа Григалашвили хет-трик қайд этган бўлса, яна бир голга Дилшод Жўраев муаллиф бўлди. Мезбонларнинг учта голини ҳам Павел Пуришкин киритди.

Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари илк ярим финалчига айланишди.

Ўзбекистон Кубоги, ¼ финал

“Оқ-тепа” – АГМК 3:4 (0:3, 3:1)
Голлар
: Дилшод Жўраев, 22 (0:1), Элгужа Григалашвили, 43 (0:2), Элгужа Григалашвили, 44 (0:3), Павел Пуришкин, 48 (1:3), Павел Пуришкин, 49 (2:3), Элгужа Григалашвили, 53 (2:4), Павел Пуришкин, 87 (3:4).

АГМК Оқ-тепа Ўзбекистон кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эктор Купер кетиши керакми? Унга охирги марта Яманга қарши имкон бериш лозим - ўзгартирмаса кетиши керак!
08:26
Евро-2020 мусобақаси чипталарига рекорд даражада талаб бўлмоқда
08:17
"Бавария" Германия Кубоги финалига йўл олди
01:48
Мухлислар Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталарини қаерларда ҳарид қилишлари мумкин?
20:08