“Бавария” собиқ ярим ҳимоячиси Франк Рибери фаолиятини “Фиорентина”да давом эттиради. Бу ҳақида флоренцияликлар расмий сайтида маълум қилинди.
Келишув тафсилотлари маълум қилинмаган. Аввалроқ ОАВда 36 ёшли футболчи “Фиорентина” билан икки йиллик шартнома имзолаши ва йилига тўрт миллион евро моаш олиши хабар қилинганди.
Рибери 2007-2019 йиллар мобайнида “Бавария”да тўп сурган. У мюнхенликлар сафида 425 ўйин ўтказиб, 124 гол ва 182 голли узатмага муаллиф бўлган.