"Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви чипталари нархи маълум бўлди

Coca Cola Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган баҳсда севимли жамоамиз ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади. Мазкур ўйинга чиқарилган чипталар бугундан сотувга чиқди.
Мухлислар чипталарни бугун соат 9:00дан бошлаб, “Марказий” ўйингоҳ кассаларидан харид қилиш имкониятига эга бўлишди.
Чипталар нархи атиги 15 минг сўм ҳамда миқдори чекланган.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Насаф” учрашуви 22 август куни соат 19:00да старт олади.

Азиз мухлислар! Бўлажак чорак финал баҳсида “лочинлар”ни 12-ўйинчи сифатида “Марказий” стадионни тўлдирган ҳолда қўллаб – қувватланг ва ўзи учун қадрли бўлган ўйингоҳда навбатдаги ғалабасига мададкор бўлинг!

Ўқилган: 1400
Навбаҳор Насаф Ўзбекистон кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича