Муҳаммд Салоҳ: Менинг терма жамоага катта таъсирим йўқ. Бўлганида кўп нарсани ўзгартирган бўлар эдим

"Ливерпуль" клуби ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ миллий термадаги қийинчиликлар ҳақида гапириб ўтди.

"Мен бу давлатни бутун юрагим билан севаман ва ҳар доим ёдимда туради.  Менга янада яхши бўлишимга нимадир туртки бериб туради. Миср футбол федерацияси билан ўзига ҳос пойга бўлган ва мен оддий ўйинчи бўлганим туфайли мағлуб бўлганман. Мен нимадир айтаётган эканман, терма жамоа учун яхши бўлиши учунгина жон куйдираман.

Мен буни қанчалик таъсир кучим борлигини айтаётганим йўқ, ишонинг агар бўлганида эди, кўп нарсаларни ўзгартирган бўлар эдим.

Миср футбол федерацияси президенти бўладиган одам ҳалол бўлиши керак. Зеро кўпчилик футболчиларимизга баъзи нарсалар ёқмаяпти. Умид қиламанки, биронта янги одам келиб бошқача иш тутади", - дейди Салоҳ.

Ўқилган: 1138
Миср термаси Муҳаммад Салоҳ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича