Унаи Эмери: Биз ҳеч қачон "Ливерпуль" билан ўйнамасликни маъқул кўрар эдик

"Арсенал" клуби бош мураббий Унаи Эмери Англия чемпионати 3-тур "Ливерпуль" жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Учрашув 24 август куни Тошкент вақти билан 21:00 да "Энфилд" стадионида бошланади.

"Агар ростини айтсам, биз "Ливерпуль"га қарши ўйнамоқчи эмасмиз. Биз уларга қарши ҳеч қачон ўйнамаслкни маъқул кўрар эдик. Бу биз учун катта синов, мухлислар ва биз учун яхшигина синов бўлади. Уларга қарши заҳирамизда 6 очко билан ўйнаётганимиз яхши.

Бизнинг мақсад – "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Тоттенхэм" ва "Челси" клублари билан орадаги фарқни йўққа чиқариш. Улардан биронтаси билан ўйнаётганимизда катта синовга қарши курашаётган бўламиз. Биз ўз ўйинимизни намойиш қилишимиз керак. Ўйлайманки, кейинги дам олиш кунлари ажойиб ўйинларнинг гувоҳи бўламиз", - дейди Эмери.

Ўқилган: 3152
Англия чемпионати Арсенал Ливерпуль Унаи Эмери

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича