Александр Хомяков: Рақибга биргина имконият кифоя қилди

Coca Cola Суперлига 17-тури доирасидан ўрин олган “Андижон” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасида ўтказилган “водий дербиси”дан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Андижон” бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.        

- Бугунги учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Йигитларга бўлажак дербида қандай ўйин намойиш этиш кераклигини уқтиргандим, қолаверса, бу ҳақда уларнинг ўзлари ҳам яхши билишарди. Дерби шундай баҳски, ўйин тақдирини битта ёки иккита вазият ҳал этиб қўяди. Жарима майдончамиздан узоқ бўлмаган жойда ўйин қоидасини буздик ва ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Рақибга ғалаба қозониш учун биргина имконият кифоя қилди. Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбориш бизнинг режамизда йўқ эди. Афсуски, қайтариб айтаман, дербида ўйин тақдирини биргина вазият ҳам ҳал қилиб қўяди. Тўғри, тўп ўтказиб юборганимиздан кейин, ўйин режамиз бузилиб кетди ва очиқ футбол намойиш этишга ўтдик. Бугун омад биз тарафда эмасди. Умуман олганда шогирдларимга эътирозим йўқ. Бугун мағлубиятга лойиқ ўйин намойиш этмадик. Афсуски, мазкур “водий дербиси”га жиддий тайёргарлик кўрган мухлисларимизни қувонтира олмадик. Балки, футболчиларни шундай дербига тайёрлашда, менга нимадир етишмагандир. Фурсатдан фойдаланиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимиздан узр сўрамоқчиман.

- Сизнингча, бугунги мағлубиятда ким айбдор?

- Кимнидир айбдор қилиб кўрсатиш ниятида эмасман. Барча йигитлар яхши ўйин намойиш этиш, ғалаба қозониш, мухлисларни хурсанд этиш, ишончни оқлашга ҳаракат қилишди. Ҳеч кимни айбдор қилиб кўрсатмайман.

Дарвозабон Виталий Мирний борасида қандай фикр билдирасиз?

- Ҳозирги пайтда Виталий Мирний жамоамизнинг тўлақонли аъзоси, у жамоамизда ўйнамоқда. Матниёзов ўтган турда ишончли ўйин намойиш этди. Шу сабабли, бугун Русланни асосий таркибга қўйдик. Мирний ўз устида ишламоқда, асосий таркибга кириш учун ҳаракат қилмоқда. Кеча ёшлар биринчилигида қизил карточка олганди, шу сабабли бугунги учрашувни ўтказиб юборишга мажбур эди. Қайтариб айтаман, у жамоамизнинг аъзоси, исталган пайтда асосий таркибдан жой олиши мумкин.

- Рақиб жамоа таркибидан кимниалоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз? Кимнинг ўйини сизга кўпроқ ёқди?

- “Навбаҳор” таркибида кучли футболчилар бор. Шу сабабли, йил бошида жамоанинг олдига кучли учликка кириш вазифаси қўйилганди. Таркибда маҳаллий ва легионер яхши ўйинчилар бор. Агар бугунги ўйиндан келиб чиқиб, кимнидир алоҳида кўрсатмоқчи эканлигимни айтаётган бўлсангиз, бугун наманганликлар биздан бир бош устун ҳаракат қилишмади, шу боис,кимнидир алоҳида кўрсатиб ўта олмайман. Бугун тажриба биринчи ўринда турмади. Бугун тўп учун курашда ютқаздик. Ўтган турда тўп учун курашларни деярли барчасини ютгандик. Мана шу омиллар сабабли,бугун мағлубиятга учрадик. Қолаверса, омад ҳам бугун меҳмонлар тарафида бўлди. “Навбаҳор” иккинчи даврадаСуперлигада баҳсларида битта гол урди, адашмасам, у ҳам жаримазарбасидан урилди. Бугун наманганликларга омад кулиб боқди.

Нега таркибда ротация қилмаяпсиз? “Металлург” жамоасига қарши ўйиндаги таркиб бугун ҳам майдонда ҳаракат қилди.

- Тақвимга қаранг, биз учун жуда тиғиз. Лига кубогида ўйнаяпмиз, Суперлигада ўйнаяпмиз. Тўртта учрашувни сафарда ўтказяпмиз. Айрим футболчиларга дам олиш учун имконият бердик. Майдонга кам тушаётган ўйинчиларга Лига кубогида имконият бердик, улар бизнинг назаримизда жисмонан бақувват футболчилар эди.

Александр Хомяков Андижон Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Валентин Иванов хотира-турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди
08:02
“Зирабулоқ” клубига техник мағлубият ёзилди
20:08
КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
А Про-лига 11-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати
19:29